Сайтимизнинг янги версияси ишга тушди

| Умумий

Жорий йилнинг 25 мартида «ToshuyjoyLITI» АЖ сайти – www.toshuyjoyliti.uz модернизация қилиниб, янги версияда ишга туширилди.

   Жорий йилнинг 25 мартида «ToshuyjoyLITI» АЖ сайти – www.toshuyjoyliti.uz модернизация қилиниб, янги версияда ишга туширилди.

   Маълумки, Интернет тармоғи мамлакатимиз иқтисодиётининг жадал ривожланаётган сегментларидан бири. Бугунги кунда обрў-эътиборини ўйлаган ҳар қандай ташкилот ўзининг фаолиятини арзон ва қулай, тезкор Интернет орқали кенг мижозлар оммасига ҳавола қилиб келмоқда. Бинобарин, ахборот-коммуникация технологиялари ҳаётимизга жадал кириб келаётган бугунги кунда веб сайтнинг мавжудлиги эмас, балки унга жойлаштирилаётган материаллар дизайни, мазмуни ва сифатини янгилаш, бойитиш заруратга айланмоқда.

   Сайтнинг янги версияси «TYPO3: Сайтни бошқариш» платформасида ишлаб чиқилди, шунингдек, кенгайтирилган функционал имкониятлари, мослашувчанлиги ва замонавий дастурлаш воситалари қўлланилганлиги билан аввалги сайт версиясидан фарқ қилади ва қатор афзалликларга эга. Сайт яратилиш жараёнида унинг бош ойнаси янги замонавий дизайнга эга бўлди, бунда асосий ва қўшимча менюлар яратилди, ахборот-қидирув тизими такомиллаштирилди, маълумотлар базаси кенгайтирилди ва сифат жиҳатдан бойитилди. Сайтга қўшимча имкониятлар қўшилди.

   Шу билан бирга, веб сайтдан имконияти чекланган фойдаланувчилар ҳам фойдалана олишлари мумкин. Муҳим жиҳатлардан яна бири сайтнинг мобил версияси ҳам фойдаланувчилар ҳукмига ҳавола қилинмоқда.

   Сайтга ташриф буюрувчилар тез ва осонлик билан «ToshuyjoyLITI» АЖ фаолият турлари, хизматлари ва лойиҳалари бўйича  маълумотларни олиш имкониятига эга бўлдилар.

   Янги дизайндаги афзалликлардан бири шуки, саҳифаларнинг ишлаш механизмини соддалаштириш, маълумотларни даврий кетма-кетликда жойлаштириш ҳамда саҳифаларда ички рукнларни ташкил этиш имконияти мавжуд. Сайтнинг қидирув тизими ҳам такомиллаштирилган, шу билан биргаликда RSS янгиликлар тасмаси хизмати ҳам мавжуд.

   2018 йилнинг 25 майидан сайтнинг янгиланган версияси ишга тест режимида тушди. Унинг дизайни «KAINTLAB» хусусий корхонаси мутахассислари томонидан ишлаб чиқилди.

Бугун замон шиддат билан тараққий этаяпти, одамларимизнинг ҳаёти ва дунёқараши ҳам ўзгармоқда. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятида ҳам ушбу жараённи ҳисобга олиш бугуннинг энг муҳим вазифаларидан бирига айланди. Бир сўз билан айтганда, «ToshuyjoyLITI» АЖ янги веб-сайти ушбу талаб ва эҳтиёжларнинг маҳсулидир. Интернет фойдаланувчилари веб-сайтга кириб, бунга ўзлари ҳам амин бўлишлари мумкин.

   Хулоса ўрнида айтганда, «ToshuyjoyLITI» АЖ расмий сайтининг янгиланган, такомиллаштирилган версиясини яратишда интернет фойдаланувчиларининг бугунги кундаги талаб ва эҳтиёжлари инобатга олинди. Энг муҳими, тизим янгиликлари билан тезкор танишиш имконияти кенгайди. Шубҳасиз, бу каби чора-тадбирлар миллий ахборот маконини ривожлантиришга, мижозларимиз сонини ошишига кенг хизмат қилади.

«ToshuyjoyLITI» акциядорлик жамияти Ахборот хизмати

Орқага