Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши

| Эълонлар

«ToshuyjoyLITI» АЖ Кузатув кенгашининг 2020 йил 14 августдаги қарорига асосан Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши 2020 йил 10 сентябрь куни, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Боғ-сарой кўчаси, 43-уйда жойлашган жамиятнинг бош офиси биносидаги мажлислар залида ўтказилади.

Йиғилиш соат 12:00 да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 11:00 дан бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 11:50 да тугатилади Умумий йиғилиш ўтказиш учун жамият акциядорлари реестри 2020 йил 04 сентябрь ҳолатига тузилади.

Электрон почта манзили: info@toshuyjoyliti.uz.

 

Кун тартиби: 

1.    Саноқ комиссияси аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида.

2.    Жамият акциядорларининг навбатдаги йиллик умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.

3.    Жамият Кузатув кенгашининг 2019 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.

4.    Жамият фаолиятининг 2019 йил якунлари бўйича Тафтиш комиссиясининг ҳисоботини тасдиқлаш тўғрисида.

5.    Жамият фаолиятининг 2019 йил якунлари бўйича мустақил аудиторлик ташкилотининг хулосаларини тасдиқлаш  тўғрисида.

6.    Жамият фаолиятининг 2019 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботини тасдиқлаш  тўғрисида.

7.    Жамият томонидан 2019 йилда олинган соф фойдани тақсимлаш тўғрисида.

8.    Жамиятнинг аффилланган шахслари билан тузилиши кутилаётган жорий хўжалик фаолияти билан боғлиқ битимларни тасдиқлаш тўғрисида.

9.    Жамиятнинг корпоратив бошқарув тизимини баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш тўғрисида.

10.  Жамият уставининг янги таҳририни тасдиқлаш тўғрисида.

11.  Жамиятнинг ички корпоратив хужжатларини янги таҳрирда тасдиқлаш тўғрисида.

12.  Жамиятнинг 2020 йил молиявий-хўжалик фаолиятини молиявий ҳисоботларнинг миллий ва халқаро стандартлари талабларига мувофиқ ташқи аудит текширувидан ўтказиш, аудиторлик ташкилотини танлаш ва унга тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш тўғрисида.

13.  Жамият Бош директори билан тузилган меҳнат шартномаси муддатини узайтириш тўғрисида.

14.  Жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида.

15.  Жамиятнинг 2020 йил учун мўлжалланган Бизнес-режасини тасдиқлаш тўғрисида.

16.  Жамиятнинг Тафтиш комиссияси аъзоларини сайлаш тўғрисида.

17.  Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида.

 

Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.

Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Боғ-сарой кўчаси, 43-уйда жойлашган «ToshuyjoyLITI» АЖ нинг бош офиси биносида ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача танишишлари мумкин.

Телефон: 71 254-54-11

Орқага