Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши

| Эълонлар

«ToshuyjoyLITI» АЖ Кузатув кенгашининг 2020 йил 18 ноябрдаги қарорига асосан Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2020 йил 15 декабрь куни, Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Боғ-сарой кўчаси, 43-уйда жойлашган жамиятнинг бош офиси биносидаги мажлислар залида ўтказилади.

Йиғилиш соат 12:00 да бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 11:00 дан бошланади. Акциядорларни руйхатга олиш соат 11:50 да тугатилади. Умумий йиғилишни ўтказиш учун жамият акциядорлари реестри 2020 йил 09 декабрь ҳолатига тузилади.

Электрон почта манзили: info@toshuyjoyliti.uz.

 

Кун тартиби: 

1.  Жамият акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш тўғрисида.

2.  Жамиятнинг 2020 йил молиявий-хўжалик фаолиятини молиявий ҳисоботларнинг миллий ва халқаро стандартлари талабларига мувофиқ ташқи аудит текширувидан ўтказиш, аудиторлик ташкилотини танлаш ва унга тўланадиган ҳақ миқдорини белгилаш тўғрисида.

3.  Жамиятнинг 2020 йил учун мўлжалланган Бизнес-режасига ўзгартириш киритиш тўғрисида.

 

Акциядорларнинг умумий йиғилишида қатнашиш ва овоз бериш учун, акциядорларда шаҳсни тасдиқловчи хужжат, акциядорлар вакилларида эса қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома бўлиши лозим.

Акциядорлар умумий йиғилишда кўриб чиқиладиган масалалар бўйича маълумот ва материаллар билан Тошкент шаҳар, Яккасарой тумани, Боғ-сарой кўчаси, 43-уйда жойлашган «ToshuyjoyLITI» АЖ нинг бош офиси биносида ушбу эълон берилган кундан бошлаб йиғилиш ўтказиладиган кунга қадар соат 10:00 дан 17:00 гача танишишлари мумкин.

Телефон: 71 254-54-11

Кузатув кенгаши

Орқага